Ақшадарёга тушганлар ақчаларидан айрилди

16:00 - 14.06.2021

10

2021 йилнинг 11 март куни Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш қўмитаси инспекторлари ҳамкорликда тадбир ўтказди.

Унда Элликқалъа туманида яшовчи Д.М, У.А ва К.М. жиноий тил бириктириб, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун ва Адлия вазирлигида 2006 йил 2 майда рўйхатдан ўтган «Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари»ни бузиб, Д.Х.га тегишли ов милтиғи ҳамда тақиқланган ов қуроллари ёрдамида Тахтакўпир туманидаги Ақшадарё коллекторидан 53 та балиқ ва 4 та ўрдакни ноқонуний овлаб, Ўзбекистон ҳайвонот дунёсига зарар етказгани аниқланган. Ўлжа, милтиқ ва тақиқланган ов қуроллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 14-иловасига асосан ҳисобланганда Ўзбекистон ҳайвонот дунёсига 39 млн. 420 минг 500 сўм зарар етказилгани аниқланди.