Ҳарбийлар Ботаника боғига йиғилди

10:30 - 11.06.2021

11

Бугунги кунда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланган.

Тошкент ҳарбий прокуратураси Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси ҳамда Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод тумани ҳокимликлари ҳамда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 2021 йил 3 июнь куни Юнусобод туманидаги Тошкент ботаника боғида пойтахтдаги ҳарбий қисм хизматчиларининг ишлаш истагини билдирган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда 65 та корхона ва ташкилот 470 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмаркага 110 киши келди. Таклиф қилинган ишлар бўйича 54 та мурожаат қайд этилди, 18 киши ишга жойлашишга йўлланма олди.

Шу билан бирга 90 нафардан ортиқ фуқарога меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлао берилди.