Мусобақада ақл чархланди

11:30 - 09.06.2021

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти прокуратураси ходимлари ўртасида шахмат бўйича вилоят прокурори кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокуратурасининг 30 нафар ходими қатнашди. Етти тур натижаси бўйича вилоят прокуратурасининг катта нозири Лазизбек Арзиев 1-ўринни, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Адҳам  Ирисқулов 2-ўринни ва вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Тўлқин Кенжаев 3-ўринни эгаллади.

Ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.