Овулда муҳтож аёллар қолмайди

13:00 - 05.06.2021

14

Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар прокурорлари раҳбарлигидаги секторларда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг муаммолари, қизиқиш ва таклифлари ўрганилмоқда. Мисол учун, Нукус тумани 2-секторида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида О.Бекбергенованинг ҳунармандчиликка қизиқиши борлиги инобатга олиниб, унга бўйра тўқиш кооперативи ташкил этилди.  

Қораўзак туманида А.Дўсназаров овулида яшовчи Н.Турдимуратовага аҳолига тикувчилик, маиший хизмат кўрсатиш ва ширинликлар тайёрлаш учун 115 млн. сўм имтиёзли кредит ҳамда бўш турган бино олишига ёрдам кўрсатилиши натижасида «аёллар дафтари»даги 8 кишининг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган 396 нафар аёлга, 440 нафар ногирон аёлга кўмаклашилди. 17 аёлнинг уйи таъмирланди, 28 аёлнинг тураржой билан боғлиқ масаласини ҳал этилиб, қарамоғида ногирон фарзанди бор 46 нафар аёлга ёрдам берилди. 1-гуруҳ ногирони бўлган, Элликқалъа туманида яшовчи Р.Хўжамуратова ва Конликўл туманида яшовчи Г.Пирниязованинг тураржойлари сектор раҳбарларининг ёрдами билан таъмирлаб берилди, Бўзатов туманида яшаётган А.Тулениязовага ижара пулини тўлашга кўмаклашилди.

Зўравонликка учраган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида прокуратура органлари ходимларидан тузилган гуруҳлар Нукус шаҳри ва туманларга чиқиб, 500 нафардан киши билан суҳбат ўтказди. 234 нафар хотин-қизга ёрдам берилиб, 22 нафарининг муаммолари ҳал этилди. 247 кишига ҳуқуқий тушунтириш берилди, шунингдек, 3 нафар тадбиркор аёлга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. 

Мисол учун Беруний тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи
Ф.Йўлдошева 2016 йили туғилган фарзандига шу кунга қадар гувоҳнома ололмаётгани аниқланиб, болага қисқа вақт ичида туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилиши таъминланди.