Қонунларни менсимаслик тадбиркорни 6 йил сарсон қилди
12:00 - 04.06.2021
7
Мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан ҳимояланган. Шунга қарамай, айрим мансабдорлар тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатлар учраб турибди. Афсуски, бу аксарият ҳолларда ваколатли давлат органлари ходимларининг эътиборсизлиги ё қонунларни менсимаслиги билан боғлиқ.
Хусусан, Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимининг 2015 йил 14 июндаги қарорига асосан Даштобод деҳқон бозори реконстукция қилиниши муносабати билан бозор ҳудудидаги, фуқаро Ш.Э.га тегишли, нархи 54 млн. сўмга яқин бўлган дорихона биноси бузилган. Бироқ туман ҳокимлиги мутасаддилари бино учун товон тўлашни хаёлига ҳам келтиришмайди.
Шундан сўнг Ш.Э. бузилган ҳуқуқини тиклаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади. Низони кўрган судлар тадбиркорнинг даъвосини рад этади. Суд қарорларидан норози бўлган Ш.Э. прокуратурага мурожаат қилишга мажбур бўлади. Прокуратура органлари томонидан мазкур низо атрофлича ўрганилди ва суд қарорларига протест келтирилиб, иш Олий судда қайта кўрилди.
Унда Бош прокуратуранинг Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси прокурори қатнашиб, Зомин тумани ҳокимлигидан Ш.Э.га 54 млн. сўмга яқин пул ундирилиши ҳақидаги суд қарори қабул қилинишига эришди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
7
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
38
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
98
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
118
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
128
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
226