Ҳарбийларнинг фарзандлари учун имтиёз бор

10:30 - 04.06.2021

6

Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, давлат раҳбарининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра мамлакатнинг мудофаасини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган, жанговар хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган ҳарбийларнинг фарзандларига квота асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома берилиши белгиланган.

Мазкур имтиёз асосида ҳарбий прокуратура органларида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари республикамизнинг нуфузли олий таълим даргоҳларида таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Худойбердиев ҳарбий прокуратура органларида хизмат қилаётган бир қатор ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномаларни топширди.

Тавсияномага эга бўлган фарзандларимиз билдирилган ишончни оқлаши, пухта билим олиши, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган фуқаро бўлиб етишишини тилаймиз.