Малакали кадрлар — тараққиётга таянч

17:00 - 03.06.2021

18

Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурори вазифасини бажарувчи Маъруфхон Ходжаевнинг ташаббуси билан 28 май куни ёш мутахассислар учун прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича видеоконференцалоқа орқали кенгайтирилган таркибда ўқув машғулоти ўтказилди.

Транспорт прокуратураси маҳкамаси тармоқларининг раҳбарлари ҳамда соҳа бўйича мутахассислар иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда транспорт прокуратураси органларида хизмат қилаётган ёш мутахассислар фаол қатнашди.

Машғулот давомида прокурорнинг фаолиятида учрайдиган муаммоларнинг ечимини топиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ҳар бир маърузадан сўнг тингловчиларнинг мавзуга доир саволларига жавоб берилди.

Мазкур тадбир ёшларда соҳа фаолиятини ва қонунийликни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш, уларнинг фаолиятини тўғри йўналтириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш борасидаги билимларини юксалтиришга хизмат қилади.