Корхона уч ой олдин иш бошлаган, аммо…

18:00 - 03.06.2021

7

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хива тумани бўлими ўтказган профилактик тадбир давомида Ғовук маҳалласида жойлашган корхона ҳеч кандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб келаётгани аниқланди. Унда асосан эшик-деразалар, стол-стуллар ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқарилади.

Корхона уч ой олдин иш бошлаган. Шу вақтга қадар бу ерда савдодан тушган пул банкка топширилмаган, давлатга солиқ тўланмаган. Профилактик суҳбат жараёнида тарбиркор Хурсандбек Худайбердиевга қонуний ишлашнинг афзалликлари, солиқлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбиркор ортиқча оворагарчиликсиз шу ернинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, туман электр корхонаси билан шартнома тузилди. Корхона шу куннинг ўзида ҳунармандлар уюшмасининг туман бўлимига ҳам аъзо бўлди.