Мойжувоз айланишдан тўхтади

12:00 - 02.06.2021

10

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Касби тумани Назартепа маҳалласида яшовчи Қ.Н.нинг «тадбиркорлиги»га чек қўйилди. У уйига жувоз ўрнатиб, чигитдан мой ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган.

Ундан битта жувоз, 100 литр истеъмолга яроқсиз мой, 725 килограмм чигит, 132 килограмм кунжара ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Касби тумани судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланди.