«aziz-ayol.uz»: 24 соат хизматда
18:00 - 27.05.2021
257
2021 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бош прокуратура томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган мазкур қарор хотин-қизларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш, мутасадди давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.
Қарор билан:
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди ҳамда асосий вазифалари белгиланди;
197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказини оптималлаштириш ҳисобига 29 та марказ қолдирилиб, уларнинг штат бирликлари белгиланди;
марказлар фаолиятига оид ташкилий масалалар тартибга солинди, уларга жойлаштириладиган шахслар тоифасига аниқлик киритилди;
хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган вазирлик ва идораларга қўшимча вазифалар юкланди.
Шунингдек, Бош прокуратура, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида 24 соат услуксиз ишловчи ишонч телефони ишга туширилади.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193