“Корпоративка” хўжайинни тутиб берди

17:30 - 25.05.2021

5

Ҳаётини қандай ўтказиш кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ. Нафсига қул бўлган одам йўлдан адашади. Аввало ўзи ёмонотлиқ бўлади. Яқинларининг ҳам бошини хам қилади.

Қашқадарё вилояти давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳузуридаги пулли хизмат кўрсатиш ва санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўлими бошлиғи Б.Р. нафс йўриғига юриб адашди. Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ўтказган текширишда Б.Р. мансабини суиистеъмол қилиб, кўрсатилган хизматлар ва бошқа манбалардан тушган пулни ўзлаштириш мақсадида бўлим номига ноқонуний равишда корпоратив пластик карта очиб, 41 млн. 390 минг 700 сўмни унга ўтказиб олгани ва ўзлаштиргани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2021 йил 8 февралдаги ҳукми билан Б.Р.га нисбатан қилмишига яраша жазо тайинланди.