Тезкор вакил тезкор тадбирда ушланди
15:30 - 25.05.2021
19
Янгийўл тумани ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили Мели Қобилов (исм-фамилиялари ўзгартирилган) Транспорт вазирлигида ишловчи танишлари орқали Илҳом Обрўевни 50 минг доллар эвазига «Chinobod neft bazasi» МЧЖнинг «Роҳат» филиалига раҳбар қилиб ишга жойлаштириб қўйишга ваъда беради. И.Обрўевни бунга ишонтирган ички ишлар ходими хизмат ҳақи учун олдиндан 10 минг АҚШ доллари беришни сўрайди.
Дастлаб 10 минг долларни қўлга киритган М.Қобилов пулни сарфлаб юборади. Берган ваъдасини эса унутади. Иш нима бўлганини сўраб қўнғироқ қилган И.Обрўевга эса турли баҳоналарни рўкач қилаверади. Орадан бир неча ой ўтгач Илҳомнинг сабри тугайди ва Мелидан пулини қайтаришни талаб қилади. Шундан сўнг М.Қобилов берган аванси камлик қилаётгани, яна 10 минг берса, иши битишини айтади. Бу сафар И.Обрўев унинг гапига ишонмайди ва мазкур ҳолат бўйича тегишли жойга ариза билан мурожаат қилади. Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тадбирда М.Қобилов жабрланувчидан талаб қилинган пулни олган вақтида ушланди ва суд ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274