Қарзга кўйлак кийишнинг оқибати
16:30 - 24.05.2021
14
Латофатнинг бозорда дўкони бор, аёллар кийими, матолар савдоси билан шуғулланади. Бир куни бир мижоз матолардан бирини ёқтириб, ҳозир пули йўқлигини, қарзга беришини сўради.
– Матони опамга олаяпман, Дилдора опам ўғил уйлаяпти, тўйга кияди. Танишингиз Малика билан бир маҳаллада туради, – деб илтимос қилиб қўймади харидор.
Латофат Малика билан яқин эди, шунинг учун унга қўнғироқ қилиб сўради. Малика ҳам тасдиқлагандан сўнг 750 минг сўмлик матони нотаниш аёлга олдиндан 100 минг сўм олиб қарзга берди.
Бу орада тўй ҳам ўтди, лекин Дилдора қарзини узай демади. Латофат Маликага бу ҳақда бир-икки марта айтди.
Бир куни Дилдора Маликани йўқлаб келиб, қарзни ҳам берди.
Малика пулни олиб, Дилдорани кузатаётганида Латофатнинг ўзи келиб қолди.
– Материалнинг пулини вақтида берсангиз бўлмайдими?! – деди Дилдорага жаҳл билан.
Дилдора ҳам қўрс жавоб берди. Ва нарироқда турган машинага ўтирди. Латофат баттар тутақди, оғзига келганини қайтармай шанғиллади. Унинг гапларини эшитиб қолган ўғли Икром жаҳл билан машинадан тушиб келди ва «Нимага онамни ҳақорат қилдинг?» дея Латофатнинг ёқасидан олди. Икром аёлнинг ёқасини қўймай, тепиб ташлади. Суд ҳукми билан Икромга 2 йилу 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193