“Ўғлим сиғмаган дунёда хотини бемалол яшасинми?!”
15:30 - 24.05.2021
20
Зулайҳо ая Раҳматжонни тупроққа қўйгандан бери кўнглида кечаётган ғалаёнларни бостира олмайди. Туни билан мижжа қоқмайди… Фарзанди ўзини осиб қўйган жойга бориб ўтиради. Хаёлан дилбанди билан гаплашади. Бироқ заррача таскин топа олмайди. Тонг ёришди дегунча келини Саида билан жанжал бошланади. Ахир келини ўғли Раҳматжонни милицияга, маҳаллага ёзиб бермаганида, бу фожиа содир бўлмас эди…
Вазият қуюшқондан чиқиб кетаётганини кўрган 72 ёшли Раҳим бобо аёлига юзланаркан, алам билан ялинди: «Қўй энди, онаси. Тинчлан…». Зулайҳо ая тинчлана олмади. «Ўғлим сиғмаган бу дунёда унинг хотини яшаши мумкин эмас! Нуридийдамнинг ўлимига сабабчи бўлдими, буни ҳам ўлдиришим керак». Қуёнхона эшиги олдида турган темир таёқни қўлига олганида Саида ҳожатхонага кирган эди…
Бир зумда ҳовлини қий-чув, дод-фарёд тутди. Югурган қўшни ҳам, маҳалладагилар ҳам, тез тиббий ёрдам врачлари ҳам Саиданинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.
Бу воқеалардан Раҳматжон ва Саиданинг икки фарзанди энг кўп жабр кўрди десак янглишмаймиз. Яқиндагина отасининг ўз жонига қасд қилиши, бувиси ва онаси ўртасидаги келишмовчиликлар… Қотиллик!..
Суд зали. Ота-онасидан айрилган гўдаклар, панжара ортида ўтирган кампирининг ночор аҳволига ачиниб кўз ёшларини тиёлмаётган Раҳим бобо… Ҳукм ўқилди: Зулфия Шокирова 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
«…Мен ҳаммадан кечирим сўрайман. Невараларим, менинг қаровимга муҳтож чолим, яқинларимиз, маҳалладошлар, кечиринглар… Ғамларга дош беролмаганим, ҳаётнинг синовларини сабр билан енга олмаганим учун кечиринглар…».
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
7
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
38
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
98
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
118
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
128
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
226