Аёллар фаоллиги жамият ривожининг муҳим омили

11:30 - 20.05.2021

86

Аёлларнинг оилада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини сақлашдаги, фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси беқиёс. Бу эса юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла муҳофаза этилаётганининг самарасидир.

Фуқаролик жамиятини шакллантиришда аввало хотин-қизларнинг манфааатларини ҳимоялаш ҳамда фаоллигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон 1995 йил 6 майдан «Оналикни муҳофаза қилиш
тўғрисида»ги конвенцияга, 1995 йил 18 августдан «Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилди. Бу конвенцияларга кўра аёлларнинг барча сайловлар ва референдумларда овоз бериш эркинлиги ва тенгҳуқуқлилиги кафолатланди.

«Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенциянинг 3-моддасида «Аёллар эркаклар билан бир хил шароитда ва ҳеч қандай камситишсиз жамоат-давлат хизматида лавозим эгаллаш ва миллий қонунчилик билан белгиланган жамоат-давлат вазифаларини бажариш ҳуқуқига эгадирлар» деб қайд қилинди ва уларнинг давлатнинг сиёсий ҳаётидаги ўрни белгилаб берилди.

Ўзбекистон қонунчилиги ўзига хос бўлиб, халқаро ҳуқуқ меъёрларидан маълум жиҳатлари билан ажралиб туради, бу фарқлар миллий қадриятларимиз билан боғлиқ.

Асосий қонунимизнинг 46-мод дасида хотин-қизлар ва эркаклар барча соҳаларда тенг ҳуқуқли эканлиги белгилаб қўйилган.

Ҳукуматнинг дастур ва қарорларида аёл, оила, фарзанд манфаати
ҳамиша устувор бўлиб келмоқда.

Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари, сайловларда иштироки, парламентда ўз ўрнига эга бўлиши, бош қарув ва ҳокимият идораларида хизмат қилиши тўлиқ кафолатланган. Хотин-қизларнинг ҳар хил ижтимоий институтларининг мавжудлиги турли манфаат ва нуқтаи назарларни ифодалаш, эҳтиёжларни қондириш, муҳофазалаш имконини беради.

Ўзбек аёлларига давлат бошқаруви соҳасида билим ва тажрибасини ошириши учун яратиб берилган имкониятлардан ташқари, уларга микрокредит ажратишнинг самарали тизими йўлга қўйилди. Бу орқали хотин-қизларимиз оилавий корхоналар ташкил қилиб, бизнес соҳасида ўз салоҳиятини намоён қилмоқдалар.

Бундан ташқари, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишининг олдини олиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар қилинмоқда. Мамлакатимиз Конституциясида ҳар бир инсоннинг яшаш, шахсий дахлсизлик, шаън, қадр-қиммат, шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимояланиш, сўз, эътиқод эркинлиги, ўзига тегишли ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқи, шунингдек, жамият ва давлатни бош қаришда бевосита ёки ўз вакили орқали қатнашиш, касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга аъзо бўлиш, ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида исталган жойга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат этиш, мулкдор бўлиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, дам олиш, ижтимоий таъминот олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш, маданият ютуқларидан фойдаланиш каби ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Ҳар бир шахсга тегиш ли бўлган юқоридаги ҳуқуқий меъёрлар юзлаб қонунлар билан тартибга солинган.

Аёлларни камситишга барҳам бериш дунё мамлакатларини ташвишлантираётган масала сифатида Ўзбекистоннинг ҳам эътиборидан четда қолгани йўқ. Масалан, аёлларни камситишга барҳам бериш тўғрисидаги БМТ конвенциясининг 8-моддасида аёллар билан савдо қилиш ва улардан фоҳиша сифатида фойдаланишнинг барчашаклларига барҳам бериш лозимлиги қайд этилган. Мазкур халқаро ҳужжатнинг иштирокчиси сифатида Ўзбекис тонда 2020 йили «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун янгидан қабул қилинди.

Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимлар тариқасида аёлларга оилавий вазифаларни бажариш билан боғлиқ қўшимча кафолатлар белгиланган. Жумладан, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади. Улар тунги, иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилинмайди. Шунинг дек, уларга ҳомиладорлик ёки туғиш ва бола икки-уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун таътил ҳамда болани овқатлантириш учун танаффус берилади.

Ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим белгиларидан бири аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдан иборат. Бунинг учун миллий дастур қабул қилинган. Нафақат ҳуқуқшунослар, балки таълим-тарбия билан шуғулланувчи барча ташкилотлар, нодавлат тузилмалар зиммасига жамиятда хотин-қизларнинг мавқеи, салоҳиятини ошириш масъулияти юклатилган. Шу боис аҳолининг турмуш шароитини ўрганиш, оилалардаги муҳитни яхшилаш, халқимиз манфаатларини ҳар томонлама ҳимоялаш, муаммоларга ечим топиб, одамларни рози қилиш борасида бир қанча ишлар қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида ишлаб чиқилиб,
2019 йил 2 сентябрда имзоланган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонун бу борадаги муаммоларга барҳам беришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу қонун 32 та моддани қамраб олган 7 та бобдан иборат.

Агар Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоида белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидаси қўлланади.

Н.МУСТАФОЕВА,
ТДЮУ катта ўқитувчиси