Ҳаммаси тўғри, Костя, аммо…
10:30 - 19.05.2021
10
Россиялик таниқли видеоблогер ва сайёҳ Константин Ткачёв турли мамлакатларга саёҳат қилиб, маҳаллий муаммоларни ёритади. Унинг видеообъективи Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. У 28 апрель куни Қарши шаҳри яқинидаги улкан ҳудуднинг кўп йиллар давомида полиэтилен пакет ва бошқа маиший чиқиндилар билан тўлиб ётгани ҳақида видеоролик эълон қилиб, мутасаддиларни уялтирди. Уни энг ҳайратга солган жиҳат — маҳаллий аҳолининг ушбу муаммога эътиборсизлиги экан.
Мен Константин Ткачёвнинг куюнчаклигини олқишлайман. Аммо унинг фикрига тўлиқ қўшилолмайман. Бундан бир неча йил олдин ҳам Қаршидаги чиқинди муаммоси ҳақида газетамизда икки марта танқидий чиқиш қилганман. Шунингдек, «Чиқ энди” деб чиқара олмасак» сарлавҳали мақола ёзиб, газетамизнинг 2020 йил 20 август сонида чоп эттирганман. Унда шаҳардан олиб чиқилган чиқиндилар махсус полигонга тўкилиб, кўмилмаётгани, энг ачинарлиси, кўпинча уларни ёқиб юбориш маъқул кўрилаётгани, улар сараланиб, қайта ишланмаётгани, қайта ишлайдиган заводда иш тўхтаб, 110 киши беиш қолгани танқид қилинган эди.
Бироқ орадан саккиз ой ўтган бўлса ҳам на Қарши шаҳри ҳокимлиги, на Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, на шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ва на шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддиларидан бирор-бир жўяли жавоб ололдик.
Шундан сўнг газетамизнинг 2021 йил 11 март сонида яна мавзуга қайтиб, «Нега танқидга реакция йўқ?» сарлавҳали мақола чоп этдик. Бироқ бу чиқишимизга ҳам юқорида санаб ўтилган ташкилотларнинг ҳеч қайсидан ҳанузгача жавоб олмадик.
Константин Ткачёвнинг видеоролигидан сўнг 2021 йилнинг 1 май куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ҳудудларнинг экология ва ободонлаштириш бошқармалари, шунингдек, «Тоза ҳудуд» корхонаси ва «Экотранс» компанияси ҳудудни чиқиндидан тозалаш учун ҳашар уюштира бошлади. Ҳашарда Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан ҳам, шаҳардаги бошқа мутасадди ташкилотлардан ҳам ҳеч ким қатнашмаётган экан. Ҳашарчилардан бунинг сабабини сўраганимда «шаҳар ҳокимлигидагилар ҳудуд бизга қарамайди дейишди» деган жавобни эшитдим.
Мени ҳайратга солган жиҳат шундаки, ҳудуд Чироқчи туманига қарашли бўлса ҳам, у ерга Қарши шаҳридан чиққан чиқиндилар тўкилади-ку. Наҳотки шуни англаб етиш шунчалик қийин бўлса? Масъулиятсизлик ва бепарволикнинг ҳам чегараси бўлиши керак.
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
10
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
6
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
21
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
80
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
192
«Болаларим менсиз қандай яшайди? Яхшиси…»
09:33 - 17.06.2022
202