Ўзбекистон Президенти томонидан таклиф этилган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланди
16:10 - 18.05.2021
11
Жорий йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбир кун тартибига биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди.
Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган.
Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлат, шу жумладан Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Япония, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Миср, Малайзия, Сингапур, Вьетнам, Бангладеш, Иордания, Ўмон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Венгрия, Руминия, Жазоир, Парагвай ва бошқа мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилишди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193