Сайёр қабулларда 654 киши ишга жойлаштирилди

12:30 - 18.05.2021

4

Фарғона вилояти 2-секторидаги «ёшлар дафтари»га киритилган 19 049 киши билан тизимли ишлаш йўлга қўйилган. Шу боис шу кунга қадар улардан 77 фоизининг бандлиги таъминланди. Жумладан, 6728 нафар ёш бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 2460 таси тадбиркорликка, 2773 нафари ҳунарга ўқитишга жалб этилди. 731 нафарига деҳқончилик қилиш учун ер ажратилди, 800 таси уста-шогирд анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилди. 176 нафарига субсидия асосида томорқасига иссиқхона қуриб берилди, 291 нафари ўзи иш топди, 818 тасига тадбиркорликни бошлаш учун 7,4 млрд. сўм кредит ажратилди. Натижада 4577 нафар ёш халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қарори асосида «ёшлар дафтари»дан чиқарилди.

Вилоят прокуратурасининг ёрдами билан олий маълумотли ишсиз М.Солиева Данғара тумани санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига энтомолог, Г.Жўрақўзиева Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасига ҳамшира, Х.Рўзалиева эса Учкўприк туманидаги 11-мактабгача таълим муассасасига ёрдамчи тарбиячи вазифасига ишга қабул қилинди. Данғара туманидаги Қўриқ қишлоғида яшовчи О.Абдуқодировнинг томорқасига субсидия ҳисобидан иссиқҳона қуриб берилди.

Прокурорлар томонидан сайёр қабуллар мунтазам ташкил қилиниб, аниқланган муаммолар ҳал этилмоқда. Сайёр қабулларда 654 киши ишга жойлаштирилди, 14 та ёш оиланинг уйи таъмирланди, 24 нафар талабанинг 107 млн. сўмдан ортиқ шартнома пули тўлаб берилди, 1999 кишининг бошқа муаммолари ҳал этилди. Масалан, Қўқон шаҳар 2-сектори томонидан М.Қўлдошева уйга муҳтожлиги аниқланиб, ҳовлисига 2 хонали уй қуриб берилди.