Маҳалла яшнаса, юрт чирой очади

16:00 - 17.05.2021

7

Давлатимиз раҳбари томонидан халқ билан мулоқот қилишнинг янгича яъни –  «маҳаллабай» ишлаш тизими яратилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишишдан иборатдир.

Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси юзасидан Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов ва Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаков томонидан халқимизни рози қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида мунтаназам равишда пойтахт туманларида ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Мисол учун, “Соҳибқирон” маҳалласида Бош прокуратура ташаббуси билан 15 та  кўп қаватли уйларнинг фасад қисми тўлиқ таъмирланиб бўялди, 3 та болалар майдончаси, 3 та “Street Work out” спорт майдони, 1 та мини-футбол майдони, 5 та автомобиллар тураргоҳи  қурилди, 1 та болалар майдончаси таъмирланди ҳамда 5 та  беседка ўрнатилди.

Шу билан бирга, маҳалланинг темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган 22 нафар шахснинг бандлиги таъминланди, 9 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга йўналтирилди.

Худди шунингдек, Шайҳонтохур тумани, «Қоратош» маҳалласига бириктирилган Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи қўшинларининг ҳарбий хизматчилари томонидан маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад қисмлари бўялиб, тартибга келтирилди ва 8 та болалар майдончаси, 5 та “work street out” ўрнатилди, 5000 кв.метрдан ортиқ ички йўллар асфальтланди, атрофига манзарали дарахтлар экилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан эса Бектемир туманининг «Чашма» ва «Иқбол» маҳаллалари ўртасидаги йўллар ободонлаштирилиб, йўл четига пиёдалар ва велойўлаклар қурилди, боллар майдончалари ўрнатилди, маҳалладаги кўп қаватли уйлар, хусусий уйларнинг фасад қисмлари, таъмирланиб, бўялди.     

Ўрганишлар давомида маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолини қийнаб келган муаммолар уйма-уй юриб аниқланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Маҳалла оқсоқолларининг ҳудудларини янада обод қилиш бўйича таклифлари тингланиб, масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилмоқда.