Аёлларнинг бандлиги таъминланди

10:30 - 07.05.2021

8

Президентимиз томонидан жорий этилган «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» бўйича прокуратура органлари ҳам масъул этиб белгилангани уларни халққа яқинлаштирди. Хусусан, Хива тумани прокурори секторида бугунги кунда «темир дафтар»га 215 та оила киритилган. Уларга 673 млн. 528 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Ишсизлар иш билан таъминланиб, халқ депутатлари туман кенгаши қарори асосида аксарият оилалар «темир дафтар»дан чиқарилди. Ҳозир қолган 11 та оила доимий назоратга олинган бўлиб, уларни қўллаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, туман прокурорига бириктирилган 11 та маҳаллада 1441 киши «ёшлар дафтари»га киритилган. Шундан 210 нафари ижтимоий, 92 таси иқтисодий, 29 нафари психологик қўлловга муҳтож, 1110 нафари ишсиз ёшлардир.           Шу кунга қадар 358 кишига ёрдам кўрсатилган, шундан 121 нафарига ер берилган, 34 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган, 51 тасига кредит ажратилган, 52 нафарига ижтимоий ёрдам кўрсатилган, 82 нафари «1+1» тамойили асосида тадбиркорларга бириктирилган. 

Шунингдек,2-секторда 1390 киши «аёллар дафтари»ига киритилган. Шундан 666 нафарининг бандлиги таъминланган, 38 таси ҳунарга ўқитилган, 10 аёлнинг тадбиркорлик қилиши учун кўмаклашилган, томорқасидан даромад олишни хоҳловчи 37 нафар, боқувчисини йўқотган 30 нафар аёлга, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 58 нафар ёлғиз аёлга, тиббий ҳимояга муҳтож 5 аёлга, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 25 аёлга, психологик маслаҳатга муҳтож 8 аёлга ёрдам кўрсатилган.

Март ойида 2-сектордаги 13 та мактабда электрон кутубхоналар ташкил этилиши таъминланди.