Шаҳарсозликка зид болохоналар

18:00 - 06.05.2021

10

З.Абдураҳмонова томонидан Фарғона шаҳрининг Янги аср кўчасида назорат инспекциясига хабар берилмаган ҳолда рухсатнома олинмасдан икки қаватли бинонинг устига болохона қўшиб қурилган. Юқоридаги каби «Фарғона Ҳанифа нур» МЧЖ ҳамда фуқаро Н.Тўхтаев ҳам тўрт қаватли уй ва икки қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун рухсатнома олмаган. «Ойбек санаторияси» МЧЖ ҳамда фуқаролар Ф.Абдураҳмонов ва А.Саидовлар керакли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан бино устига болохона қуриб олишган. Шаҳарсозлик қоидасига зид ҳолатларнинг ҳар бирига шаҳар прокуратурасининг тақдимномаси асосида Фарғона вилояти қурилиш назорати инспекциясининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баёни расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилди. Инспекцияга  қурилиш қоидасини бузган пудратчиларнинг камчиликларини бартараф этиш хусусида кўрсатма берилди