“200 бермасанг, уламайман!”
15:30 - 04.05.2021
15
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, хусусан, электр, иссиқлик ва газ таъминоти тизимида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўрмоқда. Масалан, Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Х. департаментга ариза билан мурожаат қилиб, туман газ идораси бош муҳандиси А.У. унинг уйини газ тармоғига улаб бериш эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора сўраётганини маълум қилади.
Аризага асосан ўтказилган тадбирда «Қўшкўпиртумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси А.У. Ш.Х.дан талаб қилинган 200 доллар пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Албатта, инсон нафсини жиловлай олмаса, шарманда бўлиши аниқ. Нафс қутқусига учган А.У. ҳам энди жинояти учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296