Қизиғида тўхтаган ер савдоси
13:30 - 04.05.2021
9
Конституциямизнинг 55-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир. Улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Аммо Қибрай туманидаги «Салоҳиддин Турон замини» фермер хўжалигида норасмий агроном бўлиб ишлаётган Санжар Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг шериги Мурод Расулов буни билса-да, мўмай пул илинжида хўжаликка тегишли ерни сотмоқчи бўлишади.
Фуқаро М.Намозов корхона ташкил этиш мақсадида ер излаб юрганди. Бундан хабар топган М.Расулов уни агроном С.Раҳимовнинг ёнига бошлаб келади. Улар М.Намозовга фермер хўжалигига тегишли 1 гектар ерни кўрсатишади. Хуллас, савдо бир сотих ер нархи 1250 долларга чиққанида тўхтайди. 1 гектар ер учун М.Намозов 125 минг доллар берадиган бўлади. Йигитлар олдиндан 20 минг доллар беришни талаб қилишади. Қолганини ерни унинг номига ўтказгандан кейин олишларини таъкидлайдилар. Аммо харидор ер ўзбошимчалик билан сотилаётганини кечроқ бўлса ҳам тушуниб етди ва мазкур ҳолат бўйича тегишли жойга ариза билан мурожаат қилди.
С.Раҳимов ва М.Расулов М.Намозовдан 20 минг доллар пулни олган вақтида департамент ходимлари томонидан ушланди. Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди икковлонга қилмишига яраша жазо тайинлади.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
8
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193