“Бу амаким ўлган бўлса, бошқаси тирик…”
11:30 - 04.05.2021
13
Бекзод (исмлар ўзгартирилган) «Самарқанд дон маҳсулотлари» АЖда ҳисобчи бўлиб ишлаётганига ҳали унча кўп бўлмади. АЖнинг Қўшработ туманидаги 5-дўконининг мудири Бекзоднинг амакиси эди. У киши вафот этгач, Бекзод яна бир амакиси Шодиёрни дўкон мудирлигига ўтказмоқчи бўлди. Шодиёр савдо ишини тушунмайман деб рад қилди. Бекзод «ҳаммасини ўзим қиламан, сиз фақат ҳужжатларга имзо қўйсангиз бўлди» деб кўндирди.
Жамиятга қарашли дўконнинг асосий вазифаси – шу ҳудуддаги аҳолини арзон ун билан таъминлаш. Бекзод «Самарқанд дон маҳсулотлари» АЖдан ун олиш учун Шодиёр номига ёзилган ишончнома ва у имзолаган ҳисоб-фактура билан 6300 кг биринчи навли унни омбордан олиб чиқади. Кейин ҳам худди шу йўл билан икки марта 20 тоннадан ун олиб кетади ва 5-дўконга олиб бормай сотиб юборади.
Пулнинг 2 450 000 сўмини жамият кассасига топширади, қолган 78 575 000 сўмни талон-торож қилади. Суд мажлисида Шодиёр ишга ўтгандан бери туман аҳолисига қанча ун сотилганини билмаслигини, имзо қўйган ҳужжатларини ўқиб ҳам кўрмаганини ҳамда ойлик иш ҳақи ҳам олмаганини айтди.
Бекзод жамият омборидан олган унни дўконга олиб келмасдан, маҳаллада сотиб юборганини, тушган пулнинг ҳаммасини ўзи сарфлаганини тан олди. Қилмишидан пушаймонлиги ва етказилган зарар тўлиқ қопланганини инобатга олиб қонуний енгиллик берилишини сўради.
Бекзод аввал ҳам судланган эди. Тайинланган жазога аввалги ҳукмда тайинланган жазоларни қўшиш йўли билан 3 йил корхона, муассаса, ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Яна ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари ва 22 300 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296