Тиш дўхтирнинг “тавсия”си

15:30 - 27.04.2021

9

Азиза Каримова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) тишини даволатиш учун ўғли Фаррухни Қашқадарё вилояти болалар стоматология поликлиникасига олиб бориб, Ш. К.нинг қабулига кирди. Гап орасида ўғли катта бўлиб қолгани, шу боис иш излаётганини айтди.

Ш. К. эса ўзининг мансабдор танишлари орқали уни Қарши шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бирига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 800 АҚШ доллари миқдорида пул сўради.

А. Каримова бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қилди. Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Ш. К. 800 доллар пулни олган пайтида ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2021 йил 4 февралдаги ҳукми билан Ш. К.га қилмишига яраша жазо тайинланди.