Ҳужжатлар қаерда, раис?
13:30 - 27.04.2021
12
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, турмушини яхшилаш коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда ҳудудларда фаолият юритаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўрни беқиёс. ХУЖМШга аъзо фуқаролар тўлаган бадаллар кўп қаватли уйларнинг камчилигига адолатли тарзда сарфлаб борилса, уй эгаларига ортиқча харажат юкланмайди. Аксинча, ширкат раиси нопок бўлса, йиғилган бадалларни тўғри ишлатмаса, кўп қаватли уйлар йил сайин таъмирталаб бўлиб бораверади, аҳоли орасида норозилик кучаяди. Пойтахтимиздаги бир нечта ХУЖМШда раҳбар бўлиб ишлаган Отабек Жўраев ҳам халқнинг омонатига хиёнат қилиб, аҳолидан йиғиб олинган бадални талон-торож қилгани фош этилди.
О.Жўраев «Master stroy Tuzel» МЧЖнинг норасмий раҳбари ва «Kamalak kommunal», «Binafsha servis kommunal», «Yegay kommunal servis», «Tuzel yashna mavzesi» ширкатларининг ижрочи директори лавозимида ишларди. У ширкатларга раҳбарлик қилган йилларда аҳоли тўлаган 54 млн. 808 минг сўм пулни банк орқали ширкатларнинг ҳисобрақамларига кирим қилмасдан, ўз манфаати йўлида сарфлаб юборади.
Бундан ташқари, О.Жўраев «Халқ банки»нинг Яшнобод филиалидан ширкатларга ажратилган 401 млн. 780 минг сўм кредит ҳисобига қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириб, қилинган ишларни ошириб кўрсатиб, 23 млн. 965 минг сўмлик мулкларни талон-торож қилган.
Шунингдек, у қилмишлари фош бўлишининг олдини олишни кўзлаб, мазкур ширкатларнинг бухгалтерия ҳужжатларини йўқ қилади.
Суд ҳукми билан О.Жўраевга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193