“Уйимни бўшатиб беришмаяпти”
10:30 - 27.04.2021
8
Деновлик Акмалжон Мақсудов бир йил аввал тумандан 22500 АҚШ долларига уй сотиб олганди. Орадан шунча вақт ўтса-да унга уйини сотган Тансиқ Шарипова ва унинг қариндошлари уйни бўшатиб беришмади. Ҳатто суд қарори бўлса-да, уларнинг хонадонни тарк этгилари йўқ.
А.Мақсудов бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Зокиржон Холмухамедовнинг сайёр қабулида маълум қилди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, шу куннинг ўзида А.Мақсудовга уйи олиб берилди.
Дарҳақиқат, 8-9 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Денов туманларида ўтган сайёр қабулларда 30 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати тингланиб, 13 таси масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ҳам назоратга олиниб, тезда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг асосий қисми суд қарорларининг ижросини таъминлаш, айниқса алиментни ундириш ҳақида бўлди. Тушунтириш ишларидан сўнг алимент ундириш масаласида мурожаат этган оилалардан 3 таси ярашиш истагини билдирди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
8
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193