Етти ҳамшира ишига тикланди
12:00 - 26.04.2021
16
Ҳар бир соҳада иш меъёрий ҳужжатларга асосан ташкил этилади. Ана шу ҳужжатларга амал қилинса ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Афсуски, айрим раҳбарлар қонунларни етарлича билмайди, баъзилари эса билиб туриб амал қилмайди. Бу борада ходимларнинг ҳуқуқий билими камлиги ёки ўз ҳуқуқини талаб қилмаслиги уларга қўл келмоқда.
Хусусан, Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2021 йил 18 январдаги буйруғига асосан бирлашмада ишловчи Рўзигул Абдураззоқова невропатолог ҳамшираси, Бувсара Оқмирзаева Бўстон филиали диагностика ҳамшираси, Раҳима Жабборова Бўстон филиали ҳамшираси, Раъно Нурбоева тиббий массаж ва хатлаш ҳамшираси, Соҳиба Тилакова Бўстон филиали доя ҳамшираси, Қўзихон Усмонова патронаж ҳамшираси, Назира Йўлдошева Бўстон филиали муолажа ҳамшираси вазифаларидан бўшатилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ходимларнинг тиббиёт бирлашмаси буйруғидан норози бўлиб ишга тиклаш ҳақидаги мурожаати фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.
Суднинг 2021 йил 19 мартдаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор тумани бўлимига 31 март куни келиб тушган ва туман тиббиёт бирлашмаси ходимларни ишига тиклаши лозимлиги хусусида огоҳлантирилган.
Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 1 апрелдаги буйруғига асосан ҳамширалар ишига тикланиб, суд қарори ижроси таъминланди.
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
10
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
6
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
21
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
80
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
192
«Болаларим менсиз қандай яшайди? Яхшиси…»
09:33 - 17.06.2022
202