Навоий ва Жиззахда бу соҳа ўз ҳолига ташланган

15:00 - 23.04.2021

7

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарори ижроси Айдар-Арнасой кўллар тизимида текширилди. Аниқланишича, 2019 йили Навоий вилоятида овчилар 1707 та, Жиззахда 2255 та ҳолатда ов қоидасини бузиб, берилган рухсатномаларни берган ташкилотга топширмагани учун уларни маъмурий жавобгарликка тортиш чораси кўрилмаган.

Шунингдек, «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 88-бандида «Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни тутиш рухсатномаси доирасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсат (йўлланма, ҳайвонларни тутиш варақаси) бериш» белгиланган бўлса-да, Навоий ва Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармалари томонидан ушбу соҳадаги назорат ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Натижада Ўзбекистон балиқчилик ва ов спорти бирлашмаси Навоий ва Жиззах вилояти бўлимлари томонидан Навоий вилояти бўйича 13677 та, Жиззах вилоятида эса 7470 та ёввойи ҳайвонни ноқонуний овлашга имконият яратилган. Боз устига, қарор талабларига зид равишда «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК саноат усулида балиқ овлашни квота асосида ташкиллаштириши лозим бўлса-да, 2019 йилда 3657,4 т ва 2020 йилнинг 11 ойида 967,8 т балиқ овлаш учун квота олиш чоралари кўрилмагани оқибатида табиатга 91,1 млрд. сўмлик зарар етказилган. Текшириш якунларига кўра барча ҳолатлар юзасидан қонуний баҳо берилди.