Шаҳарнинг 275 та “ўсиш нуқта”си
14:30 - 22.04.2021
13
Маҳаллабай ишлаш натижасида илгари эътибор қилинмаган, фойдаланилмаган имкониятлар аниқланмоқда. Масалан, Самарқанд шаҳрида ҳар бир маҳалла бўйича ва бутун Самарқанд шаҳрининг «ўсиш нуқтаси»ни аниқланди.
Барчага аёнки, шаҳарда ер ажратиш имконияти чекланган. Шу сабабли шаҳар гилам, трикотаж, ҳунармандчилик, нон, автомобилсозлик, электр техникаси, фармацевтика, металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳолда ривожланади. 2-сектор мутасаддилари Самарқанд шаҳридаги 72 та маҳалланинг 275 та «ўсиш нуқтаси»ни ривожлантиришда ҳам шу йўналишлар эътиборга олиб, дастур ишлаб чиқишди.
Секторда пандимия вақтида шароити оғир 2095 та оила (9321 киши) «темир дафтар»га киритилган эди. Кўрилган чоралар натижасида дафтардаги 2106 нафар ишсизнинг 1625 нафари ўзини-ўзи банд қилди, қолганлари оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва жамоат ишларига жалб этилди.
Бугунги кунда 1547 та оила шароити яхшилангани инобатга олиниб «темир дафтар»дан чиқарилган. Бундан ташқари, шаҳарда 617 нафар хотин-қиз «аёллар дафтари»да рўйхатга олинган. Дафтардаги икки фуқарога 23 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди. 24 нафари доимий иш билан таъминланди. 73 нафари ўзини ўзи банд қилди. Уларга тикув машинаси, пишириқ печи ёки уйда ишлатиш мумкин бўлган бошқа ускуналар олиб берилди. Энди улар муҳтожлик кўришмайди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296