Қўшкўпирлик ароқфуруш
12:00 - 21.04.2021
10
Табиркорлик соҳасида кенг имконият яратилаётган бир пайтда айрим фуқароларимизнинг қонунга хилоф равишда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган спиртли ичимликларни ишлаб чиқариши ва сотиши ачинарли ҳол. Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.К. ҳам осон пул топишни мақсад қилади.
Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тадбирда қўштирноқ ичидаги тадбиркорнинг жинояти фош бўлди. Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.К. 0,45 литр сиғимга эга бўлган 2400 шиша спиртли ичимликларни хеч қандай ҳужжатларсиз 34 миллион сўмга ҳисоблаб, Урганч шаҳрида яшовчи М.С.га 3300 АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
«Uztest» DUK Хоразм филиалининг хулосасига кўра «Qarataw» ёзувли идишлардаги ароқнинг истеъмолга яроқсизлиги, давлат стандарти ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Ҳар бир фуқаро тадбиркорлик соҳасида халол ва қонуний фаолият юритсагина ишида унум бўлади. Эгри йўлни танлаганлар қонун олдида жавоб беришга мажбур.w
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
22
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
88
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
190
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
221
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
281
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
297