Ширкат раиси ишга тикланди
18:00 - 19.04.2021
4
Конституциянинг 37-моддасига кўра ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари Меҳнат кодексида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, унга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо шунга қарамай ҳаётда меҳнат низолари учраб туради.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 15 февралдаги қарорига асосан Р.Саломовни «Бухороагромашсервистаъминот» ширкатига ишга тиклаш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Р.Саломов ширкат раиси вазифасига тикланиши таъминланди.
Хулоса қилиб айтганда, мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар бир жамоада ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш меҳнат низоларининг олдини олишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193