Маҳкумлик зулматда қолиш дегани эмас
15:00 - 16.04.2021
10
Билиб-билмай жиноят қилган ва панжара ортига тушгач афсус-надоматда ёнганлар оз эмас. Аммо маҳкумлик — бутунлай зулматда қолиш дегани эмас.
Фарғона вилояти прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтирмоқда. Жиноятга мойил шахслар билан алоҳида иш юритилаётир. Жиноятни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга урғу берилмоқда. Жазони ўтаб қайтганлар ишга жойлаштириляпти. Вилоят прокуратураси томонидан пробация ҳисобида турган 42 киши ишга жойлаштирилди.
Жойларда ташкил қилинаётган сайёр судларда ахлоқан тузалиш йўлига ўтиб жазони ўташ талабларига амал қилиб келганлар шартли озод қилинмоқда ва, аксинча, ушбу талабларни менсимаган маҳкумларга қонуний чоралар кўрилмоқда. Хусусан, суд ҳукмида белгиланган талабларга қатъий риоя этиб, ҳалол ишлаган 52 нафар маҳкум муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди. Жазони ўташ тартибига бўйсунмай келган 24 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроғига алмаштирилди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
8
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193