Ғойиб бўлган цистерналар
12:00 - 15.04.2021
4
Собир Хонқулов (исм ва фамилия ўзгартирилган) «Самтемирйўлтаъмир» МЧЖ раҳбари. Бундан бир неча йил аввал «Самтемирйўлтаъмир» «Самарқандкимё» АЖ билан шартнома тузиб, ундан сиғими 100 м3 бўлган 3 та цистернани вақтинча фойдаланиш учун ҳар ой 1 500 000 сўм ҳақ тўлаш шарти билан уч йилга ижарага олади.
Кейинчалик пул зарур бўлиб қолганда С.Хонқулов ҳар бири 14 439 100 сўм бўлган цистерналарни сотиб юборади. Шартнома муддати тугаганда эса муддатни яна бир йилга узайтиришга эришади. Орадан яна бир йил ўтиб, шартнома муддати тугаган бўлишига қарамай ижара ҳақи ва цистерналарни жамиятга қайтармади. Шундан сўнг «Самарқандкимё» «Самтемирйўлтаъмир»га бир неча марта огаҳлантириш хати юборади. Ҳеч қандай натижа бўлмагач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотга мурожаат қилади.
Суд мажлисида С.Хонқулов қилмишидан пушаймонлигини, етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилганини инобатга олиб, қонуний енгиллик берилишини сўради. Унга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296