«Юқорига узатмасак бўлмайди»
10:30 - 14.04.2021
13
Олмалиқ шаҳридаги 1-мактабгача таълим муассасасининг мудири Зуҳра Турсунова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда ҳамшираси Гулзода Анварова бугун афсусда. Чунки…
Фуқаро Г.Бойжигитова 2015 йилдан буён мазкур муассасада 0,5 ставкада тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишларди. У 2020 йилда коллежни тугатиб, тарбиячи дипломини олади. Шундан сўнг З.Турсуновага тўлиқ ставкага тарбиячи қилиб расмийлаштириш борасида бир неча марта мурожаат қилади. Аммо тарбиячиликка бўш жой бўлса-да, мудир уни мазкур лавозимга ўтказишни хоҳламайди.
Шу орада Г.Бойжигитова ҳамшира Г.Анварова билан гаплашиб қолади. Ҳамшира унга рози бўлса, мудир билан гаплашиб беришини айтади. Эртаси куни Г.Анварова Г.Бойжигитовани «тарбиячиликка ўтказиш учун юқорига узатмасак бўлмайди» деб алдайди ва 100 доллар берса, иши ҳал бўлишини таъкидлайди. Раҳбарларнинг талабидан норози бўлган Г.Бойжигитова мазкур ҳолат бўйича тегишли жойга мурожаат қилади.
Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари ўтказган тадбирда З.Турсунова ва Г.Анварованинг қилмиши фош этилди. Суриштирув жараёнида улар тумандаги раҳбарларнинг бу ишга алоқаси йўқлигини айтиб, айбларига иқрор бўлишди.
Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг ҳукми билан З.Турсунова ва Г.Анваровага озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296