50 нафар ёш иш учун йўлланма олди
10:30 - 09.04.2021
11
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори, генерал-майор Шухрат Узаков ташаббуси билан Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят миллий гвардия бошқармасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда 50 нафар ишсиз ёшга вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасидаги бўш иш ўринларига жойлашиш учун йўлланма берилиб, шу жойнинг ўзида 44 нафари билан меҳнат шартномаси имзоланди.
Шунингдек, ҳарбий прокуратура ва вилоят миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида вилоят қўриқлаш бошқармаси таркибидаги ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматида 50 та янги иш ўрни яратилди.
Таъкидлаш жоиз, қўриқлаш хизматига номзодлар суҳбат ва жисмоний тайёргарлик синовини ўз ичига олган танлов асосида ишга қабул қилинади. Аҳамиятлиси, шу куннинг ўзида 100 га яқин ёшлар касбий танловга жалб этилди ва 40 киши суҳбатдан муваффақиятли ўтди. Яқин кунларда уларнинг жисмоний тайёргарлик синовидан ўтганлари хизматга қабул қилиниши эса қувонарли ҳол.
Мазкур тадбирлар билан бир пайтда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ҳам ташкил этилди. Ҳозир унда қатнашган ҳарбий хизматчилар ва ишчиларнинг имконияти чекланган фарзандларини даволаш, соғлиғини мустаҳкамлаш, дори-дармон, махсус тиббий воситалар билан таъминлаш ҳақидаги мурожаатларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225