Ҳар ойда психологик ёрдам
17:00 - 08.04.2021
43
Бухоро вилоят прокуратураси ташаббуси билан Бухоро давлат университети ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида бола муаммоларини тўғридан-тўғри ўрганиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ушбу ҳужжат моҳиятан икки хил тадбирларни ўз ичига олади. Биринчидан, туман ва шаҳарлардаги 2-секторларга Бухоро давлат университетидан 13 нафардан психолог ўқитувчи ва кўнгилли психолог ёшлар (жами 26 нафар) бириктирилиб, сектордаги ижтимоий аҳволи оғир аёллар ва болалар, профилактик ҳисобга олинган болалар ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки фарзандининг тарбияси билан етарлича шуғулланмаётган шахсларга ҳар ойда бир марта психологик ёрдам кўрсатилишибелгиланди.
Иккинчидан, меморандум доирасида болалар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларни суицидал ҳолатлардан асраш мақсадида «Yashirmang» телеграм канали очилди.
Бажарилган ишлар ҳар ойнинг 7-санасида муҳокама қилиниб, муаммоларни ҳал этиш чоралари белгилаб олиниши кўзда тутилган.
Меморандум иштирокчилари 2-сектор раҳбари билан биргаликда вилоят ИИБга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази фаолияти билан таништирилди.
Прокуратура ташаббуси биланмарказда кутубхона ташкил қилиниб, 300 та бадиий китоб ва 100 та дарслик билан таъминланди.Марказда сақланаётган болаларнинг тушкунликка тушиши, хулқида салбий ўзгаришлар келиб чиқишининг олдини олиш, бўш вақтини самарали ўтказиш мақсадида алоҳида жадвал ишлаб чиқилди. Вилоят халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари фаолияти мувофиқлаштирилиб, марказга 2 нафар педагог жалб қилинди, бадиий ҳамда шахмат-шашка тўгараклари ташкил этилди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
7
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
38
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
98
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
118
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
128
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
226