Янги намунадаги «права» саргузашти
12:00 - 05.04.2021
10
2021 йилнинг 25 март куни ижтимоий тармоқларда кетма-кет эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилгани, уларни алмаштириш бўйича Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозимлиги, хизмат кўрсатиш муддати 20 дақиқадан ошмаслиги ҳақида хабар тарқалди.
Хабарни ўқиб, ҳаш-паш дегунча 1 январь ҳам келиб қолади, 20 дақиқада битадиган иш экан-ку деб эртасига ҳужжатларни олиб Данғара туманидаги Давлат хизматлари марказига келдим. У ерда
ишлайдиган ходимларга «правам»ни янгисига алмаштирмоқчилигимни айтдим.
Улар «бизга бунақа аппарат берилмаган, хоҳласангиз Қўқон шаҳридаги Давлат хизматлари марказига боринг ёки бўлмаса МРОга (Farg‘ona viloyati IIB YHXB 1-TRIB) боринг» деб айтишди. У ердан чиқиб МРОга бордим. У ердагилар янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси учун бланка йўқлигини, апрелда келишимни айтишди. Иш битмагач, Қўқон шаҳридаги Давлат хизматлари марказига йўл олдим. Бу ердаги ходимлар ҳам «бланка йўқ, 10 апрелдан кейин келинг» дейишди. Агар янги намунадаги «права» жуда зарур бўлса, Бувайда туманига боришимни маслаҳат беришди. Ҳафсала билан киришгандим, тарвузим қўлтиғимдан тушиб қайтдим.
Қандайдир амалиётларни жорий қилишдан аввал ўзлари ҳам шунга яраша тайёргарликни кўриш лари керак эмасми?
Айтмоқчи бўлганим шуки, ҳали бланкалар тайёр эмас экан, нега эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати 2022 йилнинг 1 январигача қилиб белгиланган?
Олдин керакли миқдордаги бланка тайёрланиб, кейин муддат белгиланса бўлмайдими? Нега давлат хизматлари марказларига керакли аппаратлар, бланкалар берилмаган?
Бир нарсани жорий этишдан аввал ишни пухта қилиш керак эмасми?
Мазкур масала бўйича мутасаддилардан жавоб кутамиз.
Жамшид ЭРГАШЕВ,
журналист
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
22
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
88
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
190
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
221
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
281
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
297