Янгиқўрғонда 53 ёшнинг муаммоси ўрганилди
16:30 - 01.04.2021
29
Янгиқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Қобилжон Аҳмаджонов Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи ҳамда бошқа секторлар раҳбарлари билан биргаликда туман маданият саройида 53 нафар ёшлар билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда 24 киши кредит ажратиш, 3 киши ишга жойлаштириш, 6 киши тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш масаласида мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган 28 та мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга қонуний ҳал этиш учун топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.
Тадбир давомида иштирокчилар туманда ёшларга касб-ҳунар ўргатиш бўйича ташкил этилган мономарказ фаолияти билан ҳам таништирилди. Бундан ташқари, тумандаги илғор тадбиркорлардан бири бўлган Б.Асроровнинг лимон етиштириладиган иссиқхонасига саёҳат уюштирилди. Тадбир якунида кичик бизнесни юритишга иштиёқманд ёшларга соҳага оид маълумотлар берилди.
Туманда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
52
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
155
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
185
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
245
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
262
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
273