Бош прокуратурада онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

13:30 - 30.03.2021

5

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова раислигида судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича аудиоконференц шаклида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратуранинг жиноий, иқтисодий, фуқаролик ҳамда маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш тармоқлари ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари ҳамда тегишли тармоқлар ходимлари, туман (шаҳар) прокуратураларининг соҳага масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда судларда биринчи инстанция, апелляция ва кассация инстанцияларида ишлар кўрилишида прокурорлар томонидан ишлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига кўмаклашиш ҳамда ҳисоботларга тўлиқ прокурор иштироки таъминланган ишларни қайд этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида ҳудудий прокурорлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларга тегишли кўрсатмалар берилди.