Ҳокимлик захирасидаги ерни сотиш осонми?
18:00 - 29.03.2021
6
Мамлакатимизда ер ажратиш ва ундан фойдаланишда коррупция, фирибгарлик иллатлари учраб турибди. Хусусан, Ҳазорасп туманида яшовчи Б.С. ва П.Р. жиноий тил бириктириб, шу туманда яшовчи Л.К.га 2 та уй қуриши учун 12 сотих ерни 10 минг АҚШ долларига сотишини билдириб, дастлаб 1 та уй учун 6 сотих ер эвазига 5 минг доллар сўрайди.
Ноқонуний ҳаракатни англаган Л.К. ушбу жиноятга барҳам бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилади.
Унга асосан ўтказилган тадбирда ҳазорасплик фуқаролар танишига туман ҳокимлиги захирасида бўлган ердан 6 сотихини туман ҳокимлиги ва кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ажратилишини таъминлаб, эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорни чиқариб беришни ваъда қилиб, 5 минг долларни олган вақтида департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда. Айбдорлар жазосини олиши муқаррар.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
8
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193