Мактабларга етиб бормаган дарсликлар

15:00 - 29.03.2021

10

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг маълумотига кўра 2020 йилда Халқ таълими вазирлиги†тизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирининг 573 тасида 96,6 млрд. сўмлик қонунбузилишлар аниқланган. Бунда вазирлик ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонасининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор экан.

Тегишли қонун ва ҳужжатларга кўра Халқ таълими вазирлигига марказлашган ҳолда ажратилган маблағ ҳисобидан товар,
хизматларни, шунингдек, таълим муассасаларига жиҳозлар харид қилиш бўйича буюртмачи этиб «Ўқув таълим-таъминот» корхонаси белгиланган. Яъни таълим муассасаларига дарслик ва қўлланмалар етказиб беришга, уларни турли жиҳозлар билан таъминлашга айнан шу корхона масъул. Аммо унинг бир гуруҳ раҳбарлари нафс йўриғига юриб, ўқувчиларнинг дарсликсиз қолишига сабабчи бўлишган.

Мирмаҳмуд Мирҳайдаров 2007 йилдан 2018 йилнинг январь ойига қадар «Ўқув таълим-таъминот» корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган. У бош ҳисобчиси Раҳим Бўриев ва корхонанинг «Таълим-таъминот жиҳоз» филиали бошқарувчиси Абдураҳим Орифжонов билан тил бириктириб, мактаб ўқувчиларининг таълим олиши учун давлат ажратган пулларни талон-торож қилгани фош этилди.

Жумладан, М.Мирҳайдаров, Р.Бўриев ва А.Орифжонов 2014–2018 йилларда дарсликлар респуб ликадаги барча мактабларга етказиб берилишини таъминламаган. Дарсликлар Қорақалпоғис тон ва аксарият вилоятлардаги туман ва шаҳар Халқ таълими бўлимларига ёки туман ва шаҳар марказидаги захира мактабларга ташлаб кетилган. Шунинг дек, мактаб масъулларидан утилизацияга мўлжалланган дарс ликларни айнан ушбу манзилга келтириб беришларини талаб қилишган ва ўша жойдан олиб кетишган. Лекин ҳисоботларга дарсликлар мамлакатдаги барча мактабларга етказиб берилгани ва утилизация маҳсулотлари айнан мактаблардан олиб чиқиб кетилгани ҳақида сох та маълумотлар киритиб, аслида етказиб берилмаган дарсликлар ва олиб чиқиб кетилмаган макулатуранинг йўл харажати учун бюджетдан 1 млрд. 639 млн. 804 минг сўм пул ундиришга эришиб, талон-торож қилишган.

Бундан ташқари, учовлон таълим муассасалари учун ажратилган дарслик, қўлланмалар ва бошқа маҳсулотларни корхонанинг
Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларига етказиб беришда бажарилган ишлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларга юк машиналари ҳақиқатда босиб ўтмаган йўлни қўшиб ёзиб, давлатнинг 3 млрд. 26 млн. 715 минг сўм пулини ўзлаштиришган.

Шунингдек, улар 2014-2018 йилларда корхонанинг «Таълим-таъминот жиҳоз» филиалидан Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларига етказиб берилган ўқув қуроллари, кийим-кечак, мебель, техника ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришга жалб қилинган транспорт корхоналарининг юк айланмасини аслидагидан анча кўп қилиб кўрсатиб, бу борадаги ҳисоботларга сохта маълумот киритишади ва Халқ таълими вазирлигига тақдим этишади. Оқибатда бюджетдан 13 млрд. 920 млн. 726 минг сўм ортиқча маблағ тушириб олиб, талон-торож қилишади.

Фарзандларимизнинг ҳақига хиёнат қилган бу кимсалар кун келиб қилмишлари ошкор бўлишини ўйламаган бўлса керак. Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судининг ҳукми билан уларга қилмишига яраша жазо тайинланди. Судланувчилардан давлат бюджетига етказилган зарар ундирилди.

Тўлқин РАЖАБОВ,
департаментнинг Тошкент шаҳар
бошқармаси бўлим бошлиғи