Мурожаатларда қайси муаммо кўпроқ?

16:00 - 25.03.2021

9

Зарафшон шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишборасидаўтказилгантекширишлар натижасида:

384 та прокурор назорати ҳужжати қўлланди, 310 кишининг ҳуқуқи тикланди;

113та ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинди ёки қонунга мувофиқлаштирилди.

«Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури бўйича 135 та оилага 1 млрд. 912 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Дастур ижросини таъминлашда қонун бузилган ҳолатлар ҳам бор. Имтиёзли кредит эвазига маҳсулот етказиб бериш жараёнида 240 млн. сўм пул талон-торож қилингани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди ва айбдорлар жазосини олди.

Болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишборасида 62 та тарғибот тадбири ўтказилди, уларнинг ҳуқуқини бузгани учун 48 киши интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бултур жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 526 та мурожаатдан 446 таси шаҳар прокуратураси томонидан ҳал қилинди, шундан 98 таси қаноатлантирилиб, 60 кишининг ҳуқуқи тикланди, 788 нафар фуқаро қабул қилинди.

Мурожаатларнинг аксарияти ишсизлик, уй билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш каби ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги қонунбузилишлар билан боғлиқ.

Прокуратура фаолиятига ошкоралик бериш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишорқали ҳуқуқбузарликка қарши кураш самарадорлигини ошириш чоралари кўрилди. Бу борада 600 данортиқтарғибот тадбири ўтказилди, оммавий ахборот воситаларида 125 та чиқиш қилинди.