Нафси бузуқ ишчи
10:30 - 24.03.2021
9
Қўшма корхона ишчиси Қ.М. ўз ишини қилиб юрганида олам гулистон эди. Бироқ у ўзининг ваколатига кирмайдиган ишга аралашиб, мўмайгина пул ишлаб олишни кўзлади.
Департаментнинг Ғузор тумани бўлими фуқаро Р.А. ва бошқаларнинг мурожаати юзасидан ўтказган тадбирда унинг кирдикорлари ошкор бўлиб қолди. Қ.М. Ғузор туманидаги «Ug» масъулияти чекланган жамиятида ишлайдиган юқори лавозимли танишлари орқали ишга киритиш мақсадида икки кишидан жами 800 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб «хамир учидан патир» сифатида 200 доллар олган. Қолган 600 долларни тадбир куни Р.А.дан олган вақтида ушланди. Суд ҳукми билан Қ.М.га қилмишига яраша жазо тайинланди
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193