Заҳира ер нархи — 1 млн. доллар
12:00 - 19.03.2021
11
Ерни талон-торож қилгани учун айбдор шахсларга нисбатан қатъий чора кўрилмоқда. Биргина 2021 йилнинг ўтган даврида 7 та ҳолатда Тошкент вилояти мансабдор шахслари ва бошқалар 15,1 гектар ерни фирибгарлик билан 491 минг АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинди.
Бундан ташқари, вилоятда 7 та ҳолатда ҳужжатларни сохталаштириш орқали 10,8 гектар ер уй ва бошқа иморатлар қуриш учун ажратиб берилгани фош этилди. Масалан, 5 февраль куни фуқаро М.Умаров «Чанги Ҳабибулла Аббос» фермер хўжалигидан захирага қайтарилган ерни фуқаро Ш.Шосаидовга 1 млн. долларга сотишга келишиб, 100 минг долларни олган вақтида ушланди.
5 февраль куни фуқаро К.Бобожонов Паркент тумани ҳокимининг 2021 йил 5 январдаги қарори билан «ПСҚ транс» жамиятига ажратилган 3,24 гектар ер ва кўчмас мулкни Х.Абдулаҳатовга 5,5 млрд. сўмга сотишга келишиб, шундан 50 минг долларини олган вақтида қўлга олинди.
Зангиота туманидаги «Эркин Курганов Қаюмхўжа» фермер хўжалиги раҳбари Қ.Курганов «Эркин агромаш сервис» МТП раҳбари Ш.Искандаров билан тил бириктириб, 85 балл бонитетли ернинг 4,75 гектарини 23 нафар фуқарога уй қуриш учун ҳамда 3,2 гектарини «Умид Райим қувончи» жамиятига бошқа мақсадда фойдаланиш учун бериб юбориб, давлатга 6,6 млрд. сўм зарар етказишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Назорат тадбирларида туман ҳокимларининг қонун талабларига зид бўлган 40 та қарорига нисбатан протест келтирилиб, бекор қилинди, 36 киши маъмурий жавобгарликка тортилди, қонун бузилишини бартараф этиш юзасидан 3 та тақдимномакиритилди. 21 та жиноят иши қўзғатилди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193