Эл бошига иш тушганда кўпайган фирибгарлик

16:30 - 17.03.2021

9

Инсоният 2020 йилда коронавирус билан боғлиқ мураккаб даврни бошдан кечирди. Афсуски, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ фирибгарликлар ҳам пайдо бўлди.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, бир нечта мaмлaкaтда «Covid-19»нинг сoxтa вaкцинaларини сoтaдигaн жинoий гуруҳлар пaйдo бўлган. Масалан, АҚШда 2020 йилнинг якунига қадар фeдeрaл ҳуқуқни муҳoфaзa қилиш идoраларига кoрoнaвирус пaндeмияси билан боғлиқ ўн минглaб шикoят кeлиб тушиб, фирибгарликлар бўйича 100 дaн oртиқ суд иши oлиб бoрилди.

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда сифатсиз ёхуд қалбаки дорилар ва тиббий буюмларни муомалага киритиш, психотроп дориларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 46 та жиноят фош этилди.

Шунингдек, дори-дармон нархи асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш бўйича 1167 та дорихона эгаси, дори-дармон ва тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи 43 та тадбиркорлик субъекти билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Назорат тадбирларида дорилар қиммат нархда сотилган 163 та ҳолат аниқланиб, 158 та дорихона раҳбари огоҳлантирилди.

Дунёнинг барча мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси даврида вужудга келган муаммолардан фойдаланиб қолишни мақсад қилганлар учраб турибди. Фирибгарликлар асосан фуқароларнинг керакли давлат органларига мурожаат этмаслиги, тасдиқланмаган хабарларга ишониши оқибатида келиб чиқаётгани ачинарлидир.

Шу боис «Covid-19»га қарши вакцина масаласида соғлиқни сақлаш муассасаларининг тавсияларига амал қилиш, касалликни даволаш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ хизматларни таклиф этаётган шахсларнинг шубҳали ҳаракатлари бўйича ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳамда фирибгарларни фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини асло унутмаслик керак.