Пенсионерлик қарздан озод этмайди

17:30 - 15.03.2021

7

Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлимига жиноят ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судларнинг Н.М.дан фуқаролар Д.С. ва У.С.га жами 624,8 млн. Сўм зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 2017 йил 26 апрель ва 2018 йил 12 ноябрда келиб тушган. Ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор пенсияда эканлиги аниқланиб, 2018 йил 23 мартда зарарни ундириш учун Навоий вилояти ИИБ МТХга талабнома юборилган ва 2021 йил 29 январга қадар жами 42,6 млн. Сўм ундирилган.

Давлат ижрочисининг тушунтиришидан тўғри хулоса чиқарган Н.М. Д.С ва У.С.га қолган 582,2 млн. Сўм зарарни тўлиқ тўлаб берган.

Шунингдек, қарздордан ижро ишини ихтиёрий муддатда бажармагани учун «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 771-моддасига асосан 6,2 млн. Сўм ижро йиғими ҳам ундирилган.