«Cobalt» билан «Malibu» тўқнашди
15:30 - 15.03.2021
9
Тадбиркор Р.Олимжонов «Cobalt» машинасини Бухоро туманида бошқариб бораётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида А.Ашуровнинг «Malibu» машинаси билан тўқнашади. А.Ашуров оғир жароҳатланиб, касалхонага ётқизилади.
Тиббий муолажалар туфайли А.Ашуровнинг саломатлиги тикланди. Лекин Р.Олимжонов жабрланувчи касалхонада даволанаётганда ундан бирон марта ҳам хабар олмаган. Бу эса жабрланувчининг етказилган зарарни ундириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилишига сабаб бўлди.
Суднинг ҳукмига асосан Р.Олимжонов қилмишига яраша жазоси олди ва «Malibu»га етказилган зарар ва касалхона харажатлари учун ундан жами 126 млн. 611 минг сўм ундирилиши белгиланди.
Р.Олимжонов зарарни тўламаслик учун турли усулларни қўллади. Бироқ Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими давлат ижрочилари ваколатларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда А.Ашуровнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб, унга зарарни тўлиқ ундириб беришди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
68
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
96
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
130
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
195
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
296
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
331