Қарздорнинг хонадонидаги ҳисоб-китоб

13:00 - 15.03.2021

11

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ҳукми билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган Х.З.га жазо тайинланган. Бироқ судланувчи суд ҳукмининг ушбу авария туфайли фуқаро Б.Х.га етказилган моддий зарарни тўлашга оид талабини бажаришдан бош тортиб юрган. Давлат ижрочиси томонидан Х.З.га 15 кун муҳлат берилган.

Шунда ҳам тўламагач, Х.З.нинг хонадонига шаҳар ички ишлар бўлими, соғлиқни сақлаш, ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ва холислар билан бирга кириб борилди. Суд ҳужжатида кўзда тутилган моддий зарарни қоплаш учун хонадондаги буюмлар кўздан кечирила бошлангач, шаштидан тушган Х.З. ижро ҳаракатларини тўхтатишни сўради. Зарарни тўлиқ тўлашини айтиб, тушунтириш берди. Шу куннинг ўзида Х.З. 19 млн. 272 минг сўм пулни бюронинг шаҳар бўлимида Б.Х.га топширди. Ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилмагани сабабли қарздорнинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилди.