Омбордаги пайпоқлар хорижга жўнатилди

17:30 - 12.03.2021

6

Мутасадди идоралар билан ҳамкорликдаги сайёр қабул ва учрашувларда тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, прокуратура органларининг аралашуви билан 1747 та муаммо ҳал қилинди. Жумладан, Фарғона вилоятида 544 та тадбиркорга жами 960 млрд. 547 млн. сўм кредит олишида, 16 нафарига фаолиятини кенгайтириш учун бино қуришга 19 гектар ер ва 5 нафарига бўш турган бино ажратилишида, 601 тасининг коммуникация тармоқлари бўйича муаммоси ҳал қилинишида, 187 нафарига лицензия ва рухсатнома олишида ҳамда 309 тасига бошқа масалада ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Қувасой шаҳридаги  «Фертекс» МЧЖ «Алоқа» банки Фарғона филиалининг 14 млрд. 450 млн. сўм кредити ҳисобига янги дастгоҳлар олиб келди ва 98 та иш ўрни яратди.

Инвестиция лойиҳаси ташаббускорлари, экспортчи корхоналарга  прокуратура ходимларининг бириктирилгани самара бермоқда. Ўтган йили вилоятдаги 672 та экспортчи корхона 59 та давлатга 554 млн. 200 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилди. Экспорт ҳажми 2019 йилга нисбатан 2 фоиз кўпайди.

Жорий этилган карантин оқибатида имконияти чекланган экспортчи корхоналарнинг 301 тасига транспортда ҳаракатланиш учун рухсатнома расмийлаштириб берилиши назоратга олинди. Карантин чекловлари туфайли 31 млрд. 922 млн. сўмлик махсулотини омборда сақлаётган ёки сотишга қийналган 352 та корхонанинг 288 тасига харидор топишда ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Россиядаги ҳамкорларига шартнома асосида экспорт қилишга тайёрлаб қўйилган 245 млн. сўмлик пайпоқни омборда сақлаётган «Beknur clas» МЧЖ раҳбарининг мурожаати ўрганилиб, божхона ҳужжатлари расмийлаштирилиши, маҳсулот хориждаги шерикларга тўлиқ жўнатилиши таъминланди.